Манчини Италия плей-оффда қайси жамоа билан тўқнаш келишни хоҳламаслигини айтди
Чоршанба, 17 Ноябр
11970
Фото: Getty Images

Италия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини «мовий гвардия» ЖЧ-2022га тўғридан тўғри йўл ололмай, плей-оффга тушиб қолгани ҳақида фикр билдирди.

«2022 йилги жаҳон чемпионатига чиқиш учун бизда ҳали яхши имконият бор. Сўнгги 40 ўйинимизнинг фақат биттасида мағлуб бўлдик. 

Доим ижобий фикр юритиш муҳимдир. Бундай омадсизлик март ойида ёки мундиалда эмас, ҳозир содир бўлгани маъқул. 

Швейцария билан бир гуруҳдан ўрин олганимизни билганимизда, қийин бўлишини кутгандим. Лекин ўтиш ўйинида қатнашамиз, деб ўйламагандим. Ўзимиз учун ишни мураккаблаштирдик. 

Плей-оффда қайси жамоа билан ўйнашни хоҳламайман? Агар биттасини танлаш керак бўлса, бу – Португалия», – дея Манчинининг сўзларини келтиради Football Italia.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар