«Манчестер Сити» Стерлинг учун «Барселона»нинг икки футболчисидан бирини олишни хоҳлади, аммо Лапорта рад жавобини берди
Чоршанба, 17 Ноябр
11358
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» ва «Барселона» Раҳим Стерлинг трансфери борасида музокараларни давом эттиришмоқда. 

El Nacional'нинг ёзишича, инглиз клуби 26 ёшли вингери учун каталонияликлардан яримҳимоячи Френки де Йонгни сўраган. Аммо «Барса» таклифни рад этган, чунки раҳбарият Хави нидерландияликни янги даражага олиб чиқишига ишонмоқда.

Шундан сўнг Манчестер клуби дарвозабон Марк-Андре тер Стеген вариантини илгари сурган. «Шаҳарликлар» германиялик дарвозабоннинг оёқда яхши ўйнаши ва кучли характери жамоага ёрдам беради, деб ҳисоблашади. Клуб ҳозирги асосий дарвозабон Эдерсонга тўлиқ ишонмаяпти. 

«Ман Сити» «Барса» тер Стегеннинг кетишига қаршилик қилмайди деб ўйлаганди, лекин «кўк-анорранглилар» президенти Жоан Лапорта ва бош мураббий Хави таклифга рози бўлишмади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар