Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Тожикистон устидан қийин ғалабага эришди
Сешанба, 16 Ноябр
2889
Фото: AFP

Нурсултон шаҳрида Қозоғистон миллий жамоаси ўртоқлик учрашувида Тожикистон миллий жамоасига қарши майдонга тушди.

Шу куни Тожикистон миллий жамоаси Усмон Тошев бошқарувидан кейин бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Мубин Эргашев қўл остидаги дастлабки учрашувини ўтказди.

Қўшни мамлакат миллий жамоалари ўртасидаги баҳсда ЦСКА ҳужумчиси Бахтиёр Зайнутдинов томонидан киритилган ягона гол шу куни мезбонларга меҳмонлар устидан ғалаба келтирди – 1:0.

Ўйинда тожикистонликлар сафида Суперлигада фаолият юритаётган Давронжон Эргашев («Бунёдкор») ва Эҳсони Панжшанбе («Навбаҳор») асосий таркибда майдонга тушишди. Шунингдек, «Металлург» собиқ ўйинчиси Зоир Жўрабоев ва «Навбаҳор» собиқ яримҳимоячиси Амирбек Жўрабоев асосий таркибда тўп сурган.

Шу тариқа, Қозоғистон қарийб бир йил ўтиб ғалабага эришди. Қозоқлар сўнгги 15 ўйинда 10 марта мағлубиятга учраб, 5 ўйинда дуранг қайд этишганди. Қўшни мамлакат жамоаси сўнгги марта 2020 йилнинг 4 сентябрь куни Миллатлар лигаси доирасида ўз майдонида Литвани мағлуб (2:0) этганди.

Ўртоқлик учрашуви. 16 ноябрь 
Қозоғистон – Тожикистон – 1:0
Нур-Султон. «Астана-Арена» стадиони.

Гол: Бахтиёр Зайнутдинов, 12.
Қозоғистон: Шацкий, Қосим, Малий, Логвиненко, Астанов, Дарабаев, Тагиберген, Куат, Васильев, Б.Зайнутдинов, Шеткин;
Тожикистон: Шоҳрух Қирғизбоев, Давронжон Эргашев, Зоир Жўрабоев, Амирбек Жўрабоев, Муҳаммаджон Раҳимов, Нуриддин Давронов, Эҳсони Панжшанбе, Парвизжон Умарбоев, Алишер Жалилов, Шериддин Бобоев, Манучеҳр Жалилов.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар