Манчини: «Умид қиламанки, баҳорда плей-офф ўйинларида ғалаба қозонамиз ва кейин ЖЧда ҳам ғолиб бўламиз»
Сешанба, 16 Ноябр
1461
Фото: Getty Images

Италия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини ЖЧ-2022 саралашидан ўрин олган Шимолий Ирландия (0:0) билан баҳсдан кейин ўз фикрларини билдирди. 

Италия дурангдан сўнг гуруҳда 2-ўринга тушиб, Швейцарияни ўтказиб юборди. Энди «мовий гвардия» плей-оффда қатнашади. 

«Энди ҳеч нарса қилиб бўлмайди. Март ойида бор кучимизни беришимиз керак бўлган ўйинларни ўтказамиз. 

Тўп ва ташаббус бизда бўлишига қарамай, гол уришда муаммоларимиз бор. Шимолий Ирландия тўлиқ кучи билан ҳимояланди, биз эса бундай жамоалар мудофаасини ёриб ўта олмаяпмиз. 

Аллақачон гуруҳ ғолиби масаласини ҳал қилишимиз керак эди. Афсуски, ҳал қилувчи ўйинларда 2та пенальтидан фойдалана олмадик. 

Умид қиламанки, баҳорда мундиал йўлланмасини қўлга киритамиз ва кейин турнирда ҳам ғолиб бўламиз», — дея Манчинининг сўзларини келтиради RAI Sport.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар