Суперлига. «Насаф» «Қўқон-1912»ни мағлуб этиб, 3-ўринга кўтарилиб олди
Душанба, 15 Ноябр
4675
Фото: Насаф

Суперлига 24-турининг қолдирилган учрашувида «Насаф» ўз майдонида «Қўқон-1912» жамоасини қабул қилди.

Қаршидаги учрашувда Норчаев, Абдураҳимов ва Давроновнинг голларидан кейин мезбонлар йирик ҳисобли ғалабани расмийлаштиришга яқин эди – 3:0.

Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Андрей Сидоров бош билан йўлланган зарбаси эвазига жавоб голини киритиб, ҳисобни қисқартирди – 3:1.

Шу тариқа, Рўзиқул Бердиев шогирдлари турнир жадвалида очколари сонини 44тага етказиб, 3-ўринга кўтарилиб олишди. «Сўғдиёна» эса 43 очко билан 4-ўринга пастлади. «Қўқон-1912» эса 32 очко билан 8-поғонада бормоқда. 

Суперлига. 24-тур
15 ноябрь (душанба)
«Насаф» - «Қўқон-1912» - 3:1

Ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев (Тошкент)
Голлар: Ҳусайн Норчаев 10, Баҳром Абдураҳимов 57, Алибек Давронов 67 – Андрей Сидоров 76.
«Насаф»: 1. Умиджон Эргашев, 2. Алибек Давронов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев, 8. Дилшод Саитов (15.Жўрабек Маннонов, 69), 18. Баҳром Абдураҳимов (7.Дониёр Нарзуллаев, 58) (50.Шоҳмалик Комилов, 74), 19.Ҳусайн Норчаев (99.Андрия Калудерович, 69), 20. Суҳроб Нуруллоев, 22.Акмал Мозговой, 34. Шерзод Насруллаев, 77.Ойбек Бозоров, 88. Марко Станоевич
«Қўқон-1912»: 96. Исломжон Абдуллаев, 3.Бобиржон Акбаров, 4.Илҳом Ваҳобов, 5.Славко Лукич (14.Авазхон Маматхўжаев, 64),10.Шоҳназар Норбеков, 13.Сардор Азимов, 15.Ойбек Рустамов, 18.Анвар Ҳожимирзаев (99.Андрей Сидоров, 46), 22.Муҳаммаданас Ҳасанов (19.Суҳроб Бердиев, 64), 33.Иван Йосович, 91.Якуба Бамба.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар