«Манчестер Юнайтед»нинг айрим футболчилари бош мураббий Оле-Гуннар Сульшернинг қарорларидан норози, деб хабар беради ESPN.
Манбага кўра, норвегиялик мутахассис ёзда Донни ван де Бек, Антони Марсьяль, Жесси Лингард, Дин Ҳендерсон, Эрик Байи, Диогу Далот, Хуан Мата ва Алекс Теллесга тез-тез ўйин амалиёти беришни ваъда қилган.
Айрим ўйинчилар айнан Сульшернинг ваъдалари туфайли ёзда «МЮ»ни тарк этмасликка қарор қилишганди. Энди улар ўзларини алдангандек ҳис қилишмоқда ва мураббийдан хафа бўлишмоқда.