Компани «Манчестер Сити»да ўзи билан бирга ўйнаган энг яхши 4 футболчини айтди 
Душанба, 15 Ноябр
4592
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити»нинг собиқ ҳимоячиси Венсан Компани «шаҳарликлар» сафида ўзи билан бирга ўйнаган энг яхши футболчиларни айтди.

«Албатта, Давид Сильвани рўйхатга қўшаман. У ўзини ортиқча қийнамайди, аммо хатойингизни кутади. Чапга қадам ташласангиз — ўнгга, ўнгга қадам ташласангиз — чапга кетади. Унга жуда кўп бўш жой керак эмасди.

Яна Яя Турени айтаман. У катта салоҳиятга эга эди. Уни яхши кўраман. У ҳамма нарсага эриша оларди. Ҳатто ҳимоя марказида ўйнаб, энг яхши марказий ҳимоячига айланиши мумкин эди. У иккала оёқда ҳам бирдек ҳаракат қиларди, нозик паслар берарди, яккакурашларда устун келарди, ҳужумни якунлай оларди. 

Шунингдек, рўйхатга Кевин де Брюйне ва Кун Агуэрони қўшиш керак», — дея бельгияликнинг сўзларини келтиради Manchester Evening News.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар