Де Брюйне: «Пеп қарши ҳужум тактикасида ғалаба қозонгандан кўра ўзининг футбол тамойиллари билан мағлуб бўлишни афзал кўради»
Душанба, 15 Ноябр
2115
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Кевин де Брюйне жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳақида фикр билдирди. 

«Ҳар доим ўйин олдидан йиғилиш ўтказамиз ва Гвардиола шундай дейди: «Биз буни қилишимиз керак. Боринг!»

Ва кейин биз сўраймиз: «Ҳей, Пеп, ким ўйнаяпти?» Баъзан у асосий таркибни танлашни унутади. Унинг учун ғалаба муҳим, фалсафаси эса ундан ҳам муҳимроқ. 

Кўпчилик буни тушунмайди: Пеп қарши ҳужум тактикаси билан ғалаба қозонгандан кўра ўзининг футбол тамойиллари билан мағлуб бўлишни афзал кўради. У ҳужумкор футболни жуда яхши кўради», — дея бельгиялик футболчининг сўзларини келтиради Daily Mail.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар