Ўртоқлик учрашуви. «Уфа» ЦСКАга мағлуб бўлди, Остон Ўруновдан гол
Якшанба, 14 Ноябр
1873

ФИФА кунлари сабабли Россия Премьер-лигасида юзага келган танаффусдан фойдаланган «Уфа» ва ЦСКА клублари ўзаро ўртоқлик ўйини ўтказишди.

Учрашувнинг 57-дақиқасида уфаликларнинг ўзбекистонлик яримҳимоячиси Остон Ўрунов гол киритиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиққан бўлса-да, сўнгги ярим соатликда Чаловнинг дубли ва Дзагоевнинг голи Москва «армиячилар»ига ғалаба келтирди.

Ўртоқлик учрашуви. 14 ноябрь
ЦСКА (Москва) – Уфа – 3:1 (0:0)
Голлар: 0:1 – Ўрунов, 57; 1:1 – Чалов, 61; 2:1 – Дзагоев, 69 (пенальти); 3:1 – Чалов, 90+1.

Маълумот учун, РПЛ 14-туридан кейин ЦСКА 23 очко билан 5-ўринда бораётган бўлса, «Уфа» 14 очко билан 12-поғонани банд этган.

Эслатиб ўтамиз, Остон Ўрунов Ўзбекистон миллий жамоасининг Грузияга қарши ўртоқлик ўйинига таклиф олмаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар