«МЮ» Сульшер ўрнига Зиданни иш бошлашга кўндирмоқчи
Якшанба, 14 Ноябр
8132
Фото: Getty images

«Манчестер Юнайтед» клуби раҳбарияти бош мураббийни ўзгартириш устида иш олиб бормоқда.

The Times нашрининг ёзишича, клуб бош мураббий сифатида Оле-Гуннар Сульшернинг ўрнига Зинедин Зиданни тайинлашни истамоқда. Раҳбарият жамоада Криштиану Роналду ва Рафаэль Вараннинг борлиги Зиданни бу таклифга кўнишида катта аҳамиятга эга, деб ҳисобламоқда.

Аввалроқ, Зиданнинг ҳали мураббийлик фаолиятига қайтмоқчи эмаслиги ҳақида хабар берилганди. «МЮ» раҳбарияти эса франциялик мутахассисни Манчестерга келишга кўндирмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Зидан «Реал Мадрид»ни иккинчи бор тарк этганидан сўнг, айни дамда ишсиз бўлиб турибди. Баъзи манбаларнинг хабарига кўра, «қизил иблислар» бош мураббийлигига яна бир асосий даъвогар сифатида «Лестер» устози Брендан Рожерс айтилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар