Стерлинг «Барса» вариантини кўриб чиқишга тайёр. У Гвардиола қарорини билмоқчи 
Шанба, 13 Ноябр
5091
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» яримҳимоячиси Раҳим Стерлинг қишда «Барселона»га ўтиши мумкин.

«The Times» нашрининг ёзишича, каталонияликлар уни сотиб олиш шарти билан ижарага олишни мақсад қилган. Раҳимнинг ўзи ҳам клубдаги фаолиятидан норози. У кўпроқ асосий таркибда майдонга тушишни ва ўйин амалиётига эга бўлишни хоҳлайди.

Агар Гвардиола унга асосий таркибдан муқим жой ваъда қилмаса, Стерлинг «Барса» вариантини кўриб чиқишга тайёр. Томонлар фақат маош борасидагина келишувга эришишса бас. Футболчига «Арсенал» ҳам даъвогар.

Аввалроқ, «Барселона» ва «Манчестер Сити»нинг Френки де Йонг ва Стерлингни ўзаро манфаатли алмаштирмоқчи эканлиги ҳақида хабар берилган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар