15 ноябрь куни Суперлига 24-тури доирасида қоддирилган учрашув бўлиб ўтади.
Шу куни «Насаф» Қаршида «Қўқон-1912» жамоасини қабул қилади. Ушбу ўйин мезбонларнинг ОФК кубогидаги баҳси сабабли қолдирилган эди.
ПФЛ хабарига кўра, ушбу учрашувни пойтахтлик ҳакам Акобирхўжа Шукуруллаев бошқариб боради.
Суперлига. 24-тур
15 ноябрь, душанба
НАСАФ – ҚЎҚОН-1912
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев, Олим Абдувосилов, Отабек Қосимов, Ҳусан Музаффаров
Назоратчи: Дмитрий Роман
Комиссар: Шоҳрух Саид.
Ўйин бошланиш вақти: 14:00.
Эслатиб ўтамиз, ушбу бош ҳакам Наманганда ўтган «Навбаҳор» - «Бунёдкор» (2:1) баҳсида мезбонлар футболчиси Сардор Теляковни рақиб ўйинчисига нисбатан ишлатган ўта қўпол ҳаракати учун майдондан четлатмаган эди. Якунда, ЎФА Акобирхўжа Шукуруллаевни эмас, VARдаги ассистент-ҳакам Фирдавс Норсафаровни бир неча ўйинга дисквалификация қилган.