Кроос: «Ла Лига ва ЕЧЛни ютишимиз керак, деб айтиш осон...»
Шанба, 13 Ноябр
2393
Фото: Getty Images

«Реал Мадрид» клуби яримҳимоячиси Тони Кроос «қироллик клуби»нинг бу мавсумдаги мақсадлари ҳамда тайёргарликнинг сифати ҳақида фикр билдирди.

«Бу – «Реал Мадрид». Ушбу жамоа ҳар йили ҳар бир турнирда ғалаба қозонишни истайди. Чунки бу клубнинг қонида бор.

Агар ҳар биримиз мавсум давомида яхши ўйнасак ва ишимиздан завқлансак, ҳамма ўйинда ғалаба қозонишимиз мумкин. Албатта, Ла Лига ва Чемпионлар лигасини ютишимиз керак, дейиш осон. Лекин баъзида кўп нарса фақатгина сизга боғлиқ бўлиб қолмайди. Муваффақиятга фақат жамоа бўлиб эришиш мумкин.

Бизда тайёргарлик аъло даражада бўлди. Ўйлайманки, шу руҳда давом этиб, якунда совринларга эга чиқамиз», – дея Крооснинг сўзларини келтиради Marca.

Маълумот учун, «Реал» сўнгги бора ЕЧЛда 2017-18 йилги мавсумда зафар қучган эди. Шундан бери клуб 2 бора нимчоракфиналда, бир марта эса яримфиналда турнирдаги юришини тўхтатган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар