«Арсенал» Стерлинг учун «Барселона» билан курашади
Шанба, 13 Ноябр
3000
Фото: Getty Images

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Раҳим Стерлинг фаолиятини бошқа клубда давом эттириши кутилмоқда, дея хабар беради Express.

Манбанинг ёзишича, 26 ёшли англиялик ҳужумчи учун «Арсенал» клуби ҳам курашга қўшилган. Қайд этилишича, жамоа бош мураббийи Микель Артета Манчестердаги фаолияти давомида Стерлинг билан яхши алоқа ўрнатган ва Раҳимга агар у Лондон клубига ўтса, асосий фигуралардан бирига айланишини ваъда қилган.

Аввалроқ, Стерлинг учун асосий даъвогар сифатида «Барса» айтилаётган, Хави футболчи масаласида Гвардиола билан гаплашмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Стерлинг жорий мавсумда жами 15 ўйинда майдонга тушиб, 2та голга муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар