Скалони Мессининг миллий жамоага чақирилишига норозилик билдирган «ПСЖ»га жавоб берди
Жума, 12 Ноябр
4002
Фото: Goal

Аргентина бош мураббийи Лионель Скалони жароҳатидан тикланаётган «ПСЖ» ҳужумчиси Лионель Мессининг миллий жамоага чақирилишига парижликлар қарши чиққанига муносабат билдирди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «ПСЖ» спорт директори Леонардо жароҳатидан тузалмаган 34 ёшли футболчининг миллий жамоага чақирилганидан норозилигини билдирган. Ҳатто клуб ҳужумчини олиб қолиш учун ФИФАга мурожаат қилганди.

«Леонардо билан муносабатларимиз яхши — Вальтер Самуэль уни яхши танийди. Уни тушунса бўлади, Месси сентябрь ва октябрь ойларида миллий жамоада 3тадан ўйин ўтказди. 

Кўп ўйинлар ва парвозлар бўлди, шунинг учун уларнинг сўзлари тушунарли. Лекин Леони чақиришга ҳуқуқимиз бор. Месси жисмонан тайёр бўлса, уни майдонга туширишимиз мумкин», — дея Скалонининг сўзларини келтиради Marca.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар