Ферран Торрес қайси футболчидан намуна олишини айтди
Жума, 12 Ноябр
5610
фото: TCR

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Ферран Торрес «Манчестер Юнайтед» форварди Криштиану Роналду ҳақида ўз фикрлари била ўртоқлашди.

«У мен учун ўзига хос намунадир. У футболни овқатланиш, тана парвариши ва унга сармоя киритиш нуқтайи назаридан ўзгартирди. 

Бу – узоқ жараён. Унинг натижаси кейин кўринади. Футбол жисмоний тайёргарлик борасида талабчан бўлиб бормоқда ва бунга тайёр бўлиш керак. 

Менинг шахсий мураббийим, физиотерапевтим бор. Улар клуб билан алоқада бўлиб, менга ёрдам беришади. Улар мен билан ҳар куни шуғулланишади», – дейди испаниялик футболчи Movistar'га берга интервьюсида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар