«Бавария» собиқ президенти «ПСЖ» ва «Манчестер Сити»ни танқид қилди
Жума, 12 Ноябр
3816
Фото: Getty Images

Мюнхеннинг «Бавария» клуби фахрий президенти Ули Ҳёнесс «Манчестер Сити» ва «ПСЖ» клубларининг ЕЧЛдаги фаолиятини танқид қилди.

«Улар шу пайтга қадар Чемпионлар лигасида ҳеч нима юта олмади. Умуман ҳеч нима. ЕЧЛда улар сўнгги икки йилда бирин-кетин финалга чиқишди, бироқ иккисида ҳам мағлубиятни қабул қилишди. Бу сизнинг пулингиз ғалаба учун камлик қилишини англатади.

Мен ва Носир Ал-Хелайфи («ПСЖ» президенти) нимамиз билан фарқ қиламиз? Мен ақлли йўллар билан пул топиш учун тинимсиз меҳнат қилдим, у эса барчасини шунчаки сотиб олди.

Ҳа, улар бизга ютқазишда давом этаверади. Балки ҳар доим эмасдир, лекин бу жараён ўзгармайди. Албатта, биз уларни яна мағлуб этсак, хурсанд бўлар эдим», – дея Ҳёнесснинг сўзларини келтиради Goal.com.

Маълумот учун, Ули Ҳёнесс президентлик қилган даврда «Бавария» 2 марта ЕЧЛ, 21 марта Бундеслига чемпионлиги ва бошқа кўплаб совринларни қўлга киритган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар