Ҳаким Зиёш «Челси»ни қишда тарк этмоқчи. Унга Бундеслига гранди харидор
Жума, 12 Ноябр
4078
Фото: Getty Images

«Челси» яримҳимоячиси Ҳаким Зиёш фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин.

«Bild» нашрининг ёзишича, 28 ёшли яримҳимоячи қишда Лондон клубини тарк этмоқчи. Футболчи «аристократлар» сафида етарлича ўйин амалиётига эга бўла олмаётганидан норози. Жорий мавсумда у «Челси» сафида 4 бора ўйин ўтказган, шуларнинг 2тасидагина баҳсни асосий таркибда бошлаган.

Айни дамда Ҳакимга Дортмунднинг «Боруссия» клуби қизиқиш билдирмоқда. «Асаларилар» қишда ўз таркибини сезиларли даражада кучайтирмоқчи, марокашлик футболчи эса клуб учун асосий вариантлардан бири ҳисобланади.

Маълумот учун, Ҳаким Зиёш «Аякс»даги муваффақиятли ўйинлари сабаб «Челси» томонидан 40 миллион еврога сотиб олинган эди. У лондонликлар сафида барча мусобақаларда 49та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол ва 5та ассист амалга оширишга муваффақ бўлган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар