Жоржиньо «Олтин тўп» ҳақида: «Менинг ғалабам бошқаларга футболда фақат голларгина муҳим эмаслигини кўрсатади»
Пайшанба, 11 Ноябр
2468
фото: Getty images

«Челси» яримҳимоячиси Жоржиньо «Олтин тўп» учун курашдаги имкониятлари ҳақида гапирди.

«Олтин тўп»ни қўлга киритишим кераклигини айтиш мен учун эмас, лекин бу бошқа ўйинчиларга рағбат бўларди. Бу футболда фақат голлар муҳим аҳамиятга эга эмаслигини кўрсатиши мумкин.

Совринга кўп умид боғламоқчи эмасман, аммо ғолиб бўлиш ҳақида ўйламаяпман десам, иккиюзламачилик бўлади. Агар бу содир бўлса, жуда яхши. Содир бўлмаса, арзим йўқ.

Осмонларда учиб юрганим йўқ ва диққатимни бошқа нарсага қаратганман. Аллақачон УЕФА томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилдим», – дея Жоржиньонинг сўзларини келтиради АS.

29 ёшли итальян бу мавсумда АПЛда 10та ўйинда 1та гол урди. У 2021 йилда миллий жамоа билан Европа чемпионатида, «Челси» билан EЧЛда ғолиб бўлди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар