Кунде учун курашда АПЛ клуби фаворит бўлиб турибди
Пайшанба, 11 Ноябр
3642
Фото: Sports Premier

Ҳимоячи Жюль Кунде қишки трансферлар ойнасида «Севилья»ни тарк этиши мумкин. 

AS'нинг ёзишича, «Манчестер Юнайтед» 22 ёшли француз учун курашда етакчилик қилмоқда. Манкунианликлар ҳимоядаги муаммолар туфайли қишдаёқ трансферни амалга оширишга тайёр. 

Кунденинг товон пули — 80 млн евро. Ўтган ёзда «Челси» 50 млн евро таклиф қилиб, рад жавобини олганди.

Бу мавсумда ҳимоячи «Севилья» сафида барча турнирлар доирасида 13та ўйин ўтказди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар