«Таваккал қилмай, даволанишга қарор қилдим». Кавани жароҳати ҳақида гапирди
Чоршанба, 10 Ноябр
2393
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Эдинсон Кавани олган жароҳати ва қачон сафга қайтиши ҳақида маълумот берди.

«Мавсум аввалидан бери оёғимнинг тўпиқ қисмидан оғриқ сезардим. Шу боис майдонга қайтишдан олдин бир неча ҳафта тикланиш жараёнини ўтказгандим. Миллий жамоада ҳам оғриқ билан тўп суришга мажбур бўлгандим. 

Кейинчалик оғриқ сезилмай кетди. Бироқ «Тоттенҳэм»га қарши ўйиндан кейин яна ўша оғриқни ҳис қила бошладим. Бу оддий жароҳат эмас. Шу боис яна таваккал қилмай, даволаниш муолажаларини ўтказишга қарор қилдим. Сафга имконқадар тезроқ қайтишга ҳаракат қиламан», - дейди уругвайлик 34 ёшли ҳужумчи.

Маълумот учун, Эдинсон Кавани АПЛ жорий мавсумида 5 ўйинда майдонга тушиб, битта голга муаллифлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар