Сульшер «МЮ» футболчиларига бир ҳафталик дам бериб, ўзи Норвегияга учиб кетди. Жамоа аъзолари бундан ҳайратда
Чоршанба, 10 Ноябр
9435
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» футболчилари ва ходимлари бош мураббий Оле-Гуннар Сульшернинг бир қатор қарорларидан ҳайрон қолишди, деб ёзади Daily Mail.

48 ёшли мутахассис душанба куни шахсий самолётида оиласи билан Норвегияга учиб кетган. У кетиши олдидан миллий жамоаларга чақирилмаган футболчиларга бир ҳафталик дам берган.

Ҳимоячи Рафаэль Варан душанба куни тиббий муолажа олиш учун «Юнайтед» базасига келди. Ҳужумчи Маркус Рэшфорд эса яхши формага кириш учун машғулот ўтказди.

Клубнинг бошқа футболчилари шанбадан кейин кўриниш беришмади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар