Мората: «Роналду кетгач, барчамизда босим бор эди. Айниқса, менда»
Чоршанба, 10 Ноябр
3860
Фото: Juventusnews24

«Ювентус» форварди Альваро Мората ҳужумчи Криштиану Роналду «МЮ»га қайтганидан сўнг Турин клубида бўлган ўзгаришлар ҳақида гапирди. 

«Роналду кетганидан кейин барчамизда босим бор эди. Айниқса, менда. Чунки ижарадаман. Аммо бундай пайтда қилинадиган ягона нарса — меҳнат. 

Деярли бир ойни ўтказиб юбордим. Қайтгач, ўзимни яхши ҳис қилмадим. Жамоа манфаати учун кўп ишлашим керак эди, аммо тушунарсиз вазиятга тушиб қолдим. Шу сабаб 100 фоиз тайёр бўлиб, гол ура олмадим. Сўнгги ўйинларда мени чап қанотга қўйишди. Деярли вингер эдим. Лекин асосийси — ўйнаш ва мураббийнинг айтганини қилиш. 

Албатта, кўпроқ голлар уришни истайман. Жароҳатгача ҳаммаси яхши эди, кейин тикланишда қийинчиликлар бўлди», — дея Моратанинг сўзларини келтиради Daily Mail. 

Бу мавсумда испаниялик ҳужумчи А Серияда 11та баҳсда 2та тўп киритди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар