«Верона» ҳужумчиси Жованни Симеоне А Серияда октябрь ойининг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
26 ёшли аргентиналик ўтган ойда 5 ўйинда 7та гол урди. Жумладан, «Лацио» (4:1) билан баҳсда покерга эришган бўлса, «Ювентус»га (2:1) қарши ўйинда дубль қайд этди.
Диего Симеоненинг ўғли бу мавсумда умумий ҳисобда 9та тўп киритди ва тўпурарлар пойгасида «Лацио» форварди Чиро Иммобиледан кейинги ўринни эгаллаб турибди.