Нуну Эшпириту: «Яқинда ойнинг энг яхши мураббийи деб эътироф этишганди, кейин эса истеъфога чиқаришди. Футбол шафқатсиз»
Сешанба, 09 Ноябр
3017
фото: Transfers news live

«Тоттенҳэм»дан истеъфога чиқарилган Нуну Эшпириту Санту ўз фикрларини билдирди. 

«Футбол — энг шафқатсиз спорт. Бир неча ҳафта олдин мени Премьер-лиганинг энг яхши мураббийи деб эътироф этишди,  бир неча кун олдин эса ишдан бўшатилдим. 

Бу ҳаёт. Янги чақириқлар излашда давом этаман. «Тоттенҳэм» мухлисларига раҳмат айтмоқчиман.

Бу клуб билан совринлар ютишни орзу қилгандим, лекин ҳаммаси режадагидек бўлмади. Бу ҳаёт. Доим ниманидир ўрганасиз», — деб ёзади португалиялик футболчи «инстаграм»даги саҳифасида.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар