Элдор Шомуродов «Венеция»га урган голидан хурсанд бўлолмаслигини айтди
Сешанба, 09 Ноябр
13174
Фото: Рома

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳамда Римнинг «Рома» клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов Италия А Серияси 12-турида «бўрилар» сафида чемпионатдаги илк голини урди. Футболчи бу голидан хурсанд бўла олмаслигини айтди.

«Биринчи голимдан хурсанд бўла олмайман, чунки натижа яхши бўлмади. Биз миллий жамоа ўйинларидан кучли бўлиб қайтишимиз керак. Асосийси эса ишончни йўқотмаслигимиз лозим», деб Шомуродовнинг сўзларини келтирмоқда «Рома» ахборот хизмати.

«Венеция» – «Рома» ўйинида (3:2) Элдор Шомуродов битта гол урди ва битта голга ассистентлик қилди. Ўзбекистонлик футболчи «Рома» сафида барча мусобақаларда ҳозирча 16 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 5 та голга ассистентлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар