Моуриньо: «Ёзда таркибимизни кучайтирмадик, фақат муаммоли нуқталарни ёпдик»
Душанба, 08 Ноябр
4879
Фото: Getty Images

«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо Италия А Серияси 12-тури доирасидаги «Венеция» - «Рома» (3:2) учрашувидан кейин фикрларини билдириб, ёзги трансферлар ҳақида ҳам гапирди.

«Мавсум олдидан асосий мақсадимиз – чемпионатда тўртликдан жой олиш, дея бундан ортиғини ўйламаслигимизни назарда тутмаганман. Бош мураббий сифатида мен мақсадлар қўйиб, футболчиларни руҳлантиришим лозим. 

Ҳозирги таркибимиз ўтган мавсумда бўлган таркибдан кучли эмас. Бундай фикрларга қўшилмайман. Ёзда таркибимизни кучайтирганимиз йўқ, шунчаки фақат муаммоли нуқталаримизни ёпдик. Бу билан таркибимиз ўтган йилги жамоадан кучлироқ бўлди, деб ўйламайман. Биз мавсум олдидан тажрибали ўйинчиларни йўқотдик», - дейди Моуриньо.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум олдидан «Рома» ҳужумчиси Эдин Жеко «Интер» сафига ўтган бўлса, римликлар «Женоа»дан 17 миллион евро эвазига Элдор Шомуродовни, «Челси»дан эса 40 миллион еврога Тэмми Абраҳамни сотиб олишганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар