Моуриньо «Венеция» билан ўйиндан кейин: «Қандай қилиб «Рома» шунча имконият яратиб, гол урмаслиги мумкин?»
Якшанба, 07 Ноябр
13201
Фото: Getty Images

Италия А Серияси 12-тури доирасидаги «Венеция»га қарши мағлубиятли ўйиндан (2:3) кейин «Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйин давомида жуда кўп вазиятлар яратдик, хавфли ҳужумлар бўлди, аммо якуний паллада хавфли нуқтада бўла туриб, тўғри узатмани амалга ошира олмаслик хафа қилади. 

Бундай ҳолатлар Верету ва Пеллегрини сингари ҳужумкор ўйинчилар ҳужумчиларга яқин тўп сурганида 20 мартача кузатилди. Аммо тўғри узатмани етказиб бера олишмади. 

Ҳайронман, қандай қилиб шунча имконият яратиб, гол ура олмаслик мумкин?

Биринчи голни стандарт вазиятдан киритдик. Кеча шундай вазиятлар устида кўп марта ишладик, аммо барибир ҳимояда хатога йўл қўйилди», - дейди португалик мутахассис.

Қайд этиш жоиз, Элдор Шомуродов ушбу баҳсда асосий таркибда майдонга тушиб, бўлим якунида А Серияда «Рома»даги илк голини нишонлаган бўлса, кўп ўтмай Абраҳамнинг голига асситентлик қилди.

Маълумот учун, «Рома» сўнгги 7 ўйинда 4 мағлубият, 2 дуранг ва фақат битта баҳсда ғалаба («Кальяри» - «Рома» 1:2) қозонди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар