Лотар Маттеус ЕЧЛ фаворитлари ҳақида гапирди
Якшанба, 07 Ноябр
3337
Фото: Getty Images

Германия миллий жамоаси ва «Бавария» собиқ футболчиси Лотар Маттеус бу мавсум Европа Чемпионлар Лигасида қайси клублар фаворит эканини айтди.

«Мен учун Чемпионлар Лигасидаги фаворитлар — «Челси», «Ливерпуль», «Манчестер Сити» ҳамда «Бавария».

Испан клублари бу мавсум у қадар оптимал ҳолатда эмас. «Барселона»нинг ўзига хос муаммолари бор. «Атлетико» ҳар доим хавфли бўлиб келган, аммо жамоа бу мавсум «Ливерпуль» ёки «Манчестер Сити»дек кучли эмас. Фақатгина «Реал» испан клублари орасида бироз кучлидек кўринмоқда, лекин улар ҳам барқарор ўйин намойиш этмаяпти», – дея Маттеуснинг сўзларини келтиради «Marca».

Эслатиб ўтамиз, сўнгги 3 мавсум ЕЧЛ финалида бирорта испан клуби ўйнамади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар