Фернандеш: «Сити» бизга ўз даражамизни яққол кўрсатиб қўйди»
Якшанба, 07 Ноябр
2345
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Бруну Фернандеш «Манчестер Сити» билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг (0:2), ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз бундан буёғига камроқ гапириб, кўпроқ ишлашимиз керак. Ўз устимизда ишламасак, рақибларимиз биздан ўзиб кетаверади.

Агар улар билан бир хил даражада ўйнашни хоҳласак, ҳозиргига қараганда кўпроқ меҳнат қилишимиз лозим. «Сити» бизга ўйин давомида даражамизни яққол кўрсатиб қўйди. Одам ташқаридан ўзига баҳо бериб, ёмон жиҳатларини тўғрилагани сингари, жамоа ҳам камчилигидан хулоса чиқариши лозим», – дея Брунунинг сўзларини келтиради «Sky Sports».

Маълумот учун, «қизил иблислар» АПЛ доирасидаги сўнгги 5та учрашувнинг 3тасида мағлубиятга учраб, биттадан дуранг ва ғалаба қайд этди. Бу вақт оралиғида эса клуб ўз дарвозасидан жами 12та гол ўтказиб юборди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар