Бруну Фернандеш: «Манчестер Сити» бизга даражамиз бир хил эмаслигини кўрсатиб қўйди»
Якшанба, 07 Ноябр
2683
Фото: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Бруну Фернандеш «Манчестер Сити»га қарши ўйиндан (0:2) кейин жамоаси ҳақида танқидий фикрлар билдирди.

«Биз камроқ гапириб, кўпроқ ҳаракат қилишимиз керак. Биз ўзгаришимиз лозим, бундай мағлубиятлар жуда кўп марта такрорланаяпти. Ўйинда қилаётган ишларимиз натижага эришиш учун камлик қилмоқда.

«Манчестер Сити» билан ўйинда улар бизга бир хил даражада эмаслигимизни кўрсатишди. Бундай рақиблар билан бир хил савияда ўйнаш учун кўпроқ ишлашимиз керак. Жамоадаги барча кўзгуда ўзига қараб олса зарар қилмайди. Ўйинига ҳам назар ташлаб, қаерда хато қилаётганини тушуниши лозим. Кимнидир характерини ўзгартириш қийин. Шунчаки кўзгуга қараб, айнан қайси жиҳатдан кучая олишингни тушуниб олишинг керак», - дейди Бруну Sky Sports эфирида.

Маълумот учун, «МЮ» АПЛ 11-туридан кейин ҳозирча 17 очко билан 5-ўринда бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар