Сульшер «Сити» билан ўйиндан кейин: «Хайрлашиш вақти етдими? Йўқ, бундай деб ўйламайман»
Шанба, 06 Ноябр
6049
Фото: Getty Images

Англия Премьер-лигаси 11-тури доирасидаги марказий учрашувда «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Манчестер Сити»га мағлуб (0:2) бўлгач, мезбонлар бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер истеъфо ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

«Клуб билан хайрлашиш вақти етдими? Йўқ, мен бундай деб ўйламайман. Клуб раҳбарияти билан доимий алоқадаман, улар билан муносабатимиз ҳар доим очиқ. «Манчестер Юнайтед» учун ишлашда давом этаман, клуб учун яхши бўлиши тарафдориман. Шу ерда эканман, натижаларни яхшилашга интиламан», - дейди «МЮ»нинг норвегиялик бош мураббийи ўйиндан кейин BBC’га.

Маълумот учун, «Манчестер Юнайтед» АПЛ 11-туридан кейин 17 очко билан ҳозирча 5-ўринда бормоқда.

Аввалроқ, «Ливерпуль» билан мағлубиятли (0:5) ўйиндан кейин клуб раҳбарияти Сульшерга учта ўйинга имконият бергани ҳақида хабар қилинганди. Ушбу баҳсларда «МЮ» фақат «Тоттенҳэм»ни мағлуб этиб (3:0), «Аталанта» билан дуранг (2:2), «Сити»га эса ютқазди (0:2).

Теглар

Ўхшаш янгиликлар