АПЛ. «Манчестер дербиси»да «Юнайтед» «Сити»га мағлуб бўлди
Шанба, 06 Ноябр
10977
Фото: Getty Images

АПЛ 11-турининг марказий учрашуви «Олд Траффорд» стадионида кечди.

Мавсумнинг энг муҳим ўйинларидан саналмиш «Манчестер дербиси»да «МЮ» мухлислари қаршисида «Сити»га мағлуб бўлди. 7-дақиқада Байи ўз дарвозасини ишғол этиб қўйган бўлса, 45-дақиқада Бернардунинг голи ўйиндаги сўнггиси бўлди – 0:2.

Натижада, Гвардиола қўл остидаги «Манчестер Сити» 23 очко билан ҳозирча 2-ўринга чиқиб олган бўлса, Сульшер мураббийлигидаги «МЮ» 17 очко билан 5-ўринда бормоқда.

АПЛ. 11-тур
Манчестер Юнайтед – Манчестер Сити 0:2

Голлар: 0:1 – 7, автогол Байи, 0:2 – 45 Бернарду Силва.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уан-Биссака, Магуайр, Линделеф, Байи (Санчо, 46), Шоу (Теллес, 73), Фред (ван де Бек, 80), Бруну Фернандеш, Мактомини, Роналду, Гринвуд (Рэшфорд, 67).
Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Стоунз, Рубен Диаш, Жоау Канселу, Гюндўған, де Брюйне, Родри, Бернарду Силва, Фоден, Габриэл Жезус.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар