АПЛ клуби тер Стеген учун 55 млн евро таклиф қилишга тайёр
Шанба, 06 Ноябр
3862
фото: Barca times

«Ньюкасл» ёзги трансферлар ойнасига тайёрланмоқда. 

Саудияликлар томонидан сотиб олинган клуб бир қанча топ-трансферларни амалга оширмоқчи. «Ньюкасл»нинг асосий мақсадларидан бири — «Барселона» дарвозабони Марк-Андре тер Стеген. 

El National'нинг ёзишича, инглиз клуби 29 ёшли немис учун 55 млн евро тўлашга тайёр. 

«Нькаюсл» тер Стегенни юқори маош билан кўндирмоқчи, аммо жамоанинг еврокубокларда қатнашмаслиги трансфер амалга ошишини қийинлаштиради. Шунингдек, дарвозабон бир неча бор «Барса»да бахтли эканлигини айтган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар