VAR, Норчаев учун соврин ва олтин медаллар. «Ал Муҳаррақ» стадиони ОФК кубоги финалига тайёр
Жума, 05 Ноябр
9085
Фото: Tribuna.uz

Бугун, 5 ноябрь куни ОФК кубоги финали доирасидаги «Ал Муҳаррақ» - «Насаф» учрашуви ўтказилади. Ўйиндан бир кун олдин Муҳаррақдаги стадионда ташкилий ишлар олиб борилиб, финалга тайёргарлик кўрилди. Бу ҳақда Tribuna.uz сайтига ОФК кубоги финали ташкилий гуруҳи раҳбари Аваз Бердиқулов маълум қилди.

ОФК кубоги финали ташкилотчилари турнирнинг ҳал қилувчи баҳсини юқори даражада ўтказиш учун кенг кўламли ишлар олиб боришмоқда. Стадионда VAR тизими ўрнатилди ва турнирда илк марта ҳакамлар бу тизимдан фойдаланишади.

Шунингдек, ОФК кубоги тўпурари ва ғолибларига топшириладиган медал ва совринлар ҳам тайёрлаб қўйилган. Қайд этиш жоиз, 7та гол билан мусобақанинг энг яхши тўпурари бўлиб турган «Насаф» форварди Ҳусайн Норчаев катта эҳтимол билан энг яхши тўпурар совринига эга чиқади. Сабаби рақиб жамоа сафида 2тадан ортиқ гол урган футболчи йўқ.

Маълумот учун, «Ал Муҳаррақ» - «Насаф» учрашуви бугун, 5 ноябрь жума куни соат 21:00да бошланади.

Фото: Tribuna.uz

Фото: Tribuna.uz

Фото: Tribuna.uz

Фото: Tribuna.uz

Фото: Tribuna.uz

Фото: Tribuna.uz

Фото: Tribuna.uz

Теглар

Ўхшаш янгиликлар