Гвардиола: «МЮ» Роналду билан янада яхшиланди. Улар ажойиб ҳужум чизиғига эга»
Жума, 05 Ноябр
4411
Фото: TCR

«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола АПЛ 11-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдирди. 

«Босимни ҳис қилмаяпман. Эрталаб уйғониб, базага келаман. У ерда 12-14 соат вақт сарфлайман, кейин уйга кетаман. Ресторан ёки барларга бормайман. 

Бу ўйин иккала жамоа учун ҳам қанчалик муҳимлигини тасаввур қила оламан. Энг яхши футболни кўрсатиш учун қандай ўйлашимиз кераклиги ҳақида ўйлашим керак. Дербида яхши ўйин билан ғалаба қозонишга ҳаракат қилиш керак. Менинг миям «совуқ» қолиши лозим. 

«МЮ»га қарши яхши ўйинлар ўтказганмиз. Рақиб ажойиб ҳужум чизиғига эга. Роналду билан улар янада яхшиланишди. Улар қанчалик кучли эканлигини ва ўзимиз ҳам нималарга қодир эканлигимизни биламиз. Баъзида ютамиз, баъзида эса ютқазамиз», — дея Гвардиоланинг сўзларини еелтиради Manchester Evening News. 

Манчестер дербиси 6 ноябрь куни «Олд Траффорд»да бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 17:30да бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар