«Футболчилар иссиқ ҳавода бироз чарчаб қолишди». Рўзиқул Бердиев финалдаги мағлубият ва жамоа ўйини ҳақида
Жума, 05 Ноябр
5243
Фото: ПФЛ

ОФК Кубоги финалидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида дастлаб «Насаф» бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этиб, «Ал Муҳаррақ»га қарши ўйин (0:3) борасида фикрларини билдирди.

«Рақибни ғалаба билан табриклаймиз. «Ал Муҳаррақ» бугун ҳақли ғалабага эришди. Биринчи тезкор гол ва иккинчи ўтказиб юборилган гол якунда ўйин тақдирини ҳал қилди. Иккинчи голда жиддий хатога йўл қўйдик. Футболчилар бугун иссиқ ҳавода бироз чарчаб қолишди. Қолаверса, рақиб жамоанинг мухлислари ҳам жуда яхши қўллаб-қувватлаб туришди. Бу ҳам уларнинг ғалабасида муҳим омиллардан бири бўлди. Иккинчи голга қадар биз ҳужумлар ташкил қилаётган эдик. Лекин голдан кейин ҳужум қилишни тўхтатдик. 

Бизнинг жамоамиз анча ёш, йигитларнинг бу каби катта финалларда ўйнаш тажрибалари йўқ. Бугун биз ўйин боришини назорат қилишга уриндик, лекин якунда ҳисобда мағлуб бўлдик. 

Йигитларга кўрсатган ўйинлари учун миннатдорчилик билдираман», - дея Рўзиқул Бердиевнинг сўзларини келтирган ПФЛ матбуот хизмати.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар