Фернандеш: «Сити» билан ўйин — очколар бўйича фарқни йўқотишга имконият»
Жума, 05 Ноябр
2773
Фото: UtdFaithfuls

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Бруну Фернандеш АПЛ 11-туридан ўрин олган «Манчестер Сити»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ливерпуль» тезкор ҳужумлар қилади, прессингда жуда яхши. Улар тезроқ ҳужум қилишни хоҳлашади. «Манчестер Сити» кўпроқ назоратни яхши кўради. Тўпни эгаллаганда, ҳимоядан ҳужумга жуда тез ўтишади. Бу жамоалар турли услубларга эга. 

Ҳимояда эҳтиёт бўлишимиз керак, чунки уларнинг контрпрессинги жуда кучли. Сульшер ва Гвардиола футболга турлича қарашади. Иккаласи ҳам ажойиб ўйин услубларига эга. Қийин бўлишини биламиз. Ўз футболимизни кўрсатишимиз керак. 

Бу ўйин «Сити» билан фарқни йўқотиш учун имкониятдир. Агар пешқадамлардан бири очко йўқотса, уларга яқинлаша оламиз. Бу — энг муҳими. Ғалаба қозониб, орадаги фарқни йўқотишга ҳаракат қилишимиз керак», — дея Фернандешнинг сўзларини келтиради Sky Sports.

Манчестер дербиси 6 ноябрь куни «Олд Траффорд»да бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 17:30да бошланади.

Турнир жадвалида «Манчестер Сити» 20 очко билан 3-ўринни, «МЮ» 17 очко билан 5-поғонани эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар