Бокс бўйича ЖЧ. Мадияр Саидраҳимов 4 карра жаҳон чемпионига ютқазиб, бронза медалини қўлга киритди
Жума, 05 Ноябр
5680
Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

Белградда ўтаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида яримфинал баҳслари якунланди. 

-92кг вазнда ўзбекистонлик Мадияр Саидраҳимов учун 4 карра жаҳон ва 2 карра Олимпиада чемпиони Хулио Сезар Ла Крузга қарши рингга кўтарилди. 

Рақибидан анча тажрибали саналган кубалик боксчи 5:0 ҳисобида ғалаба қозониб, финалга йўл олди. Мадияр эса бронза медалига сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, яримфиналга ўзбекистонлик боксчилардан фақат 2 нафари етиб келди. Бунгача -60 кг вазнда Абдумалик Ҳалоков финалга чиқиб, камида кумуш медални нақд қилди.

Ўхшаш янгиликлар