Рожерс: «Гуруҳни 1-ўринда якунлаш асосий мақсадимиз»
Пайшанба, 04 Ноябр
892
фото: Eurosport

«Лестер» бош мураббийи Брендан Рожерс Европа Лигаси 4-туридан ўрин олган «Лестер» – «Спартак» ўйини ҳақида фикр билдирди.

«Албатта, бу биз учун муҳим баҳс. 3 очко қўлга киритиш учун бор кучимизни ишга соламиз. Аввалги ўйинларда ғалати хатоларга йўл қўйган эдик, булар эса бизга қимматга тушди. «Спартак» билан биринчи баҳсда ўйинни эътиборсиз бошлаганимиз учун 2та гол ўтказиб юборгандик, хайриятки, бунга жавоб қайтара олдик.

«Спартак»нинг «Зенит»га мағлубияти? Ҳа, бу ўйинни кўрдим. Баҳсдан олдин одатда рақибларнинг хатолари ва камчиликларини чуқур ўрганиб чиқаман. Уларда ҳам хатолар етарлича ва ўйлайманки, биз бундан унумли фойдалана оламиз.

Гуруҳни 1-ўринда якунлаш асосий мақсадимиз. Шунда бизга плей-офф ўйинларида енгиллик бўлиши мумкин. Тўғри, 1-поғона учун кураш авжида, бироқ бизда ҳали имконият бор», – дея Рожерснинг сўзларини келтиради клубнинг расмий «Twitter» саҳифаси.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда «Лестер» 4 очко билан гуруҳда 3-ўринни, «Спартак» эса 3 очко билан сўнгги поғонани эгаллаб турибди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар