Рианчо: «Спартак» Неаполда ғалаба қозонди, балки Лестерда ҳам шундай бўлар»
Пайшанба, 04 Ноябр
1033
фото: Чемпионат.com

«Спартак» клуби собиқ бош мураббийи Рауль Рианчо Европа Лигаси 4-туридан ўрин олган «Лестер» – «Спартак» ўйини ҳақида фикр билдирди.

«Бу ўйинда фаворит йўқ. «Спартак» Неаполда ғалаба қозонди. Ва балки, Лестерда ҳам ғолиб бўлиши мумкин. «Тулкилар» ички чемпионатда жуда кўплаб муаммоларга дуч келмоқда, буни уларнинг 11-ўринда эканлигидан ҳам билиб олишимиз мумкин. Албатта, бу яхши натижа эмас. «Спартак» Европа Лигасида юришини давом эттириши учун бугун охирги имконият эканини тушуниб олиши керак. Шунда улар натижага эришади», – дея Рианчонинг сўзларини келтиради «СЭ».

Эслатиб ўтамиз, икки жамоа ўртасидаги аввалги баҳсда Брендан Рожерс шогирдлари Патсон Даканинг покери эвазига «Спартак»дан 4:2 ҳисобида устун келган эди.

Учрашув Тошкент вақти билан 01:00да старт олади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар