Почеттино: «Манчестерга ғалаба учун борамиз»
Пайшанба, 04 Ноябр
2860
фото: 1001 Great goals

«ПСЖ» бош мураббийи Маурисио Почеттино EЧЛ 4-туридан ўрин олган «Лейпциг» (2:2) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.

Париж клуби 90+2-дақиқада тўп ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди.

«Ўйинимиздан мамнунман, дейишим қийин. Чунки дурангдан жаҳлимиз чиқди. Менимча, ўйин ғолиби ҳақидаги саволларни олиб ташлаш учун етарлича имкониятлар яратдик. Аммо умуман олганда, натижа адолатли. 

Ҳамма нарсани таҳлил қилиш керак, лекин баъзида рақиб нимагадир лойиқ бўлганини тан олишингиз ҳам керак. Чунки «Лейпциг» – кучли жамоа. 

«Манчестер Сити»дан (9 очко, 1-ўрин) кейин гуруҳда 2-ўринда эканлигимиз (8 очко) ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Манчестерга ғалаба қозониш иштиёқи билан боришимиз ва гуруҳда етакчи бўлишга ҳаракат қилишимиз керак. 

Мақсадимиз – плей-оффга чиқиш ва Манчестерга шу фикр билан борамиз», – дея Почеттинонинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар