Клопп Манени захирага олиш сабабини айтди
Пайшанба, 04 Ноябр
3228
фото: Goal.com

«Ливерпуль» етакчиси Садио Мане ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 4-туридан ўрин олган «Атлетико»га қарши учрашувнинг танаффусида алмаштирилди. Мерсисайдликлар бош мураббийи Юрген Клопп ушбу қарорини қуйидагича изоҳлади. 

«Ўйлайманки, бутун стадион ҳакам Манега қизил карточка кўрсатишидан чўчиб ўтирди. Ва мен уни захирага олиш тўғри қарор бўлади, деб ўйладим. Бу ўзимга ҳам ёқмади. Сабаби, иккинчи таймда ҳам кучли ўйинимизни давом эттиришимиз мумкин эди. Садио ўзини жуда зўр ҳис қилаётганди. 

Мен Садионинг захирага олингандаги эмоцияларига эътибор бермайман. У доим ўзини сокин тутишга ҳаракат қилади. Лекин яккакурашлар пайтида у тўп учун курашди ва рақиблар майдонга йиқилаверишди. Улар иккинчи сариққа интилишаётган эди. Барчамиз кўриб тургандик, мадридликлар майдондаги футболчилар сонини тенглаштириб қўйиш учун қўлларидан келганча ҳаракат қилишди», - деди 

Маълумот учун, ливерпулликлар ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 4та тури якунларига кўра, 12 очко билан ўз гуруҳида пешқадамлик қилмоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар