«Иссиқ об-ҳаво қийинчилик туғдириши мумкин, лекин бу баҳона бўла олмайди» – Рўзиқул Бердиев ОФК кубоги финали олдидан
Пайшанба, 04 Ноябр
7097
Фото: ПФЛ

Бугун, 4 ноябрь куни ОФК кубоги финали доирасидаги «Ал Муҳаррақ» - «Насаф» учрашувидан олдин ҳар икки жамоа бош мураббийилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда Қарши жамоаси устози Рўзиқул Бердиев ва жамоа сардори Умар Эшмуродов ўйин олди фикрлари билан ўртоқлашди.

«Эртага бизни финал кутяпти. Иккала жамоа ҳам финалга осонликча етиб келмади. Шу сабабли иккала жамоа ҳам майдонда борини бериб ҳаракат қилади. 

Рақиб жамоани яхши ўргандик. «Ал-Муҳаррақ» – жуда шаклланган жамоа. Таркибида маҳоратли футболчилари кўп. Aнча тартибли ўйнайди. Йигитларга рақиб тўғрисида тўлиқ маълумот беришга ҳаракат қилдик. 

Балки иссиқ об-ҳаво бироз қийинчилик туғдириши мумкин, лекин бу баҳона бўла олмайди. Қандай қийинчилик бўлса-да биз финал учрашувида жуда яхши ўйнаган ҳолда асосий мақсадимизга йетишга ҳаракат қиламиз. 

Финал – битта ўйиндан иборат. Тўғри, мусобақа тўпурари, ассистлар етакчилари, кўп гол урилганлиги каби рақамлар ва статистикалар биз тарафимиздадир. Лекин олдинги ўйинлар натижаларини унутган ҳолда бор эътиборни олдиндаги ҳал қилувчи баҳсга қаратамиз», - дейди Рўзиқул Бердиев.

«Эртага мухлисларимизни, халқимизни чиройли ғалаба билан хурсанд қилиш учун майдонга тушамиз ва боримизни берамиз», дея - Умар Эшмуродовнинг сўзларини келтирган ПФЛ расмий сайти.

Маълумот учун, Баҳрайнда ўтадиган «Ал-Муҳаррақ» - «Насаф» финал баҳси 5 ноябрь, жума куни соат 21:00 бошланади.

Ўхшаш янгиликлар