Гвардиола: «Мухлислар «Сити» 20 дақиқадан сўнг 4:0 ёки 5:0 ҳисобида олдинда боришини хоҳлашади, аммо бу нореал»
Пайшанба, 04 Ноябр
868
фото: Manchester City News

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ЕЧЛ 4-туридан ўрин олган «Брюгге»га (4:1) қарши баҳсдан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Жуда мамнунман. Яхши ўйнадик. Жавоб тўпини ўтказиб юбордик, аммо иккинчи бўлимда рақибга босим ўтказишда давом этиб, муносиб голлар урдик. 

Мухлислар 20-дақиқадан сўнг 4:0 ёки 5:0 ҳисобида олдинда боришимизни хоҳлашади, аммо бу нореал. Бу эртак. Икки ҳафта аввал қўлга киритилган 5:1 ҳисобидаги ғалаба янги ўйинда ҳам йирик ҳисобни кафолатламайди.

Рақибнинг жавоб тўпига муносабат билдирганимиз ва умуман ўйинимиздан жуда мамнунман. Бу турнирда қийин. Ушбу ғалаба биз учун жуда муҳим», – дея Гвардиоланинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар