Бокс. Абдумалик Халаков жанг қилмай, ЖЧ финалига йўлланма олди
Пайшанба, 04 Ноябр
14886
Фото: Ўзбекистон бокс федерацияси

Сербия пойтахти Белград мезбонлик қилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида ҳал қилувчи учрашувлар ўтказилмоқда.

Бугун, 4 ноябрь кунидан боксчилар финал йўлланмаси учун жангларни бошлаган. Яримфиналга қадар етиб келган ўзбекистонлик икки нафар боксчидан Абдумалик Халаков -60 кг вазн тоифасида эронлик Даниял Шохбашга қарши рингга чиқиши керак эди. Аммо ўзбекистонлик боксчи жанг қилмасдан финал йўлланмасини қўлга киритди. Сабаби эронлик чармқўлқоп устаси жароҳати туфайли ушбу жангда иштирок эта олмаган. 

Шу тариқа, Абдумалик Халаков олтин медаль учун финалда Франция ёки Доминикан Республикаси боксчисига қарши рингга кўтарилади.

Маълумот учун, яримфиналга чиққан яна бир вакилимиз Мадияр Саидраҳимов -92 кг вазн тоифасида кубалик Хулио Ла Крузга қарши рингга кўтарилади. Финал йўлланмаси учун жанг бугун, 5 ноябрга ўтар кечаси соат 00:30дан сўнг бошланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар