Сульшер: «Рақибнинг биринчи голида офсайд бўлганди. Роналду шунчаки қойилмақом»
Чоршанба, 03 Ноябр
4243
фото: De Marke Sports

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер ЕЧЛ 4-туридан ўрин олган «Аталанта» (2:2) билан баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Оғир ўйин. Иккала жамоа ҳам ҳужум қилди. «Аталанта» жисмонан кучли.

Ўйлашимча, биринчи гол Давид де Хеанинг кўришини тўсиб қўйган футболчи туфайли офсайд  ҳисобланиши керак эди. Ҳеч ким тўп ўтказиб юборишни режалаштирмайди. Одатда бундай тўпларни Де Хеа ушлайди.

Криштиану – ақл бовар қилмайдиган футболчи. Шунчаки қойилмақом. 

Бу футбол. Ҳеч ким ўйинчиларнинг характерини шубҳа остига қўя олмайди, чунки улар ҳеч қачон таслим бўлишмайди. Улар босим қилишда давом этадилар. Бизга ўзгаришлар керак эди ва улар ишлади. Ажойиб паслар орқали жамоавий гол урдик», – дея Сульшернинг сўзларини келтиради BT Sport.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар