Роналду: «МЮ» ҳеч қачон таслим бўлмайди, аммо ҳали яхшиланишимиз керак»
Чоршанба, 03 Ноябр
5321
фото: The CR7 Timeline

«Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду EЧЛ 4-туридан ўрин олган «Аталанта»га (2:2) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ўйинда португалиялик футболчи дублга эришди. Иккинчи тўпини 90+1-дақиқада киритиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

«Қийин ўйин. Бергамода ўйнаш ҳар доим оғир, аммо биз охиригача ишондик. Жуда ҳам бахтлиман. 

Ҳеч қачон таслим бўлмаймиз. Бу – «МЮ» учун яхши натижа. Бошида қийин бўлди, «Аталанта» кучли прессинг қилишини билардик. Уларда ажойиб мураббий бор. «Ювентус»да ўйнаганимда, уларга қарши баҳслар ҳар доим оғир бўлган. Якунда омадимиз келди. 

Ҳали ҳам яхшиланишимиз керак. Бизда турли футболчилар, бошқа тизим. Бир-биримизга мослашишимиз керак, бунга вақт зарур», – дея Роналдунинг сўзларини келтиради BBC Sport.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар