«Атлетико» «Ливерпуль» меҳмони, Яхшибоев «Интер»га қарши, «Милан»да сўнгги имконият. Чемпионлар лигаси 4-тур анонси
Чоршанба, 03 Ноябр
4516
Фото: Getty Images

3 ноябрь, чоршанба оқшомида Чемпионлар лигаси 4-тур баҳслари иккинчи кун ўйинлари ўтказилади. Европа қишки вақтга ўтгани сабабли бедор тунлар яна бир соатга узаяди. Турнинг иккинчи кунги ўйинлар рўйхатидан бир қатор эътиборли қарама-қаршиликлар ўрин олган. Қуйида тўртта гуруҳдаги вазият, тахминий таркиблар ва ўйинлар анонси билан таништириб ўтамиз.

Бу турда қайси жамоалар плей-оффга йўлланма олиши мумкин?

Чемпионлар лигаси 4-тур учрашувларида бир йўла бешта клуб гуруҳ босқичи якунланишидан икки тур аввал 1/8 финалга йўлланма олиш имкониятига эга. Улар орасидан «Бавария» ва «Ювентус» вазифани муддатдан олдин уддалади. Турнирнинг энг сермаҳсул клуби «Бавария» «Бенфика»ни йирик ҳисоб мағлубиятга учратган бўлса, «Ювентус» «Зенит» дарвозасига 4та гол йўллаб, плей-оффга чиқди.

Шунингдек, 4-турдаги 3 очко «Ливерпуль» ва «Аякс»га ҳам нимчоракфинал йўлланмасини тақдим этади.

Суарес «Ливерпуль»га қарши, Симеоне Клоппга қўл узатмайди

«Ливерпуль» плей-офф йўлланмасини бугуноқ нақд қилиб қўйиши учун Испаниянинг амалдаги чемпиони «Атлетико»ни мағлуб этиши шарт. Аммо мерсисайдларнинг собиқ ҳужумчиси Луис Суарес «Энфилд Роад»даги байрамона кайфиятни буза олишларини яширмади: «Ливерпуль» ҳар қанча кучли бўлмасин, бу жамоанинг ҳам нозик нуқталари борлигини яхши биламиз. Бундан фойдаланишимиз керак», - дейди «Атлетико»нинг уругвайлик форварди.

Қолаверса, меҳмонлар устози Диего Симеоне ўйиндан олдин мезбон жамоа мураббийи Юрген Клопп билан бу сафар ҳам қўл бериб кўришмаслиги ҳақида маълум қилгач, бу ҳам интригага сабаб бўлмоқда.

Яхшибоев «Интер» билан ўйинга тайёрми?

Чемпионлар лигаси 4-тури доирасидаги «Шериф» - «Интер» учрашувидан олдин молдоваликлар бош мураббийи Юрий Вернидуб матбуот анжуманида иштирок этиб, ўзбекистонлик ҳужумчи Жасур Яхшибоевнинг жисмоний ҳолати ва ўйинга тайёргарлиги ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.

«Яхшибоев асосий таркибда майдонга тушиш учун жанговар шай ҳолатда. У ўйинни стартда бошлаш ва максимум ўйнаш учун баҳсни сабрсизлик билан кутмоқда», - дейди «Шериф»нинг украиналик бош мураббийи.

Октябрь ойида жароҳати сабабли қарийб бир ой майдонга туша олмаган Жасур Яхшибоев «Шериф»нинг ЕЧЛ 3-тури доирасида Италияда ўтган «Интер»га қарши учрашувини (1:3) ўтказиб юборганди. 2-тур доирасидаги «Реал» билан баҳсда эса гол муаллифига айланган эди.

«Шериф» «D» гуруҳида 3 ўйиндан кейин 6 очко билан 1-ўринда бораётган бўлса, «Реал» ҳам 6 очко тўплаган ҳолда ўзаро ўйиндаги мағлубиятга кўра 2-ўринда қайд этилган. «Интер»да 4, «Шахтёр» ҳисобида 1 очко бор.

 Гуруҳлардаги вазият қандай?

 A гуруҳи: «Лейпциг» (0) - «Пари Сен-Жермен» (7), «Манчестер Сити» (6) - «Брюгге» (4)

- «Лейпциг» «ПСЖ»га мағлуб бўлган тақдирда ёки дуранг қайд этса ҳам, «Манчестер Сити» «Брюгге»дан устун келса, немис клуби гуруҳдан чиқиш имкониятини йўқотади. Жамоада курашни Европа лигасида давом эттириш имконияти қолади.

B гуруҳи: «Милан» (0) - «Порту» (4), «Ливерпуль» (9) - «Атлетико» (4)

- «Ливерпуль» «Атлетико»дан устун келса, 1/8 финалга йўлланма олади. «Порту» «Милан»ни мағлуб эта олмаса, инглизларни дуранг натижа ҳам қониқтиради.

- «Милан» «Порту»га мағлуб бўлса, гуруҳдан чиқиш имкониятини буткул йўқотади. «Россонерлар» дуранг қайд этган тақдирда ҳам «Атлетико» «Ливерпуль»ни мағлуб этса, Пиоли жамоаси йўлланмасиз қолади. «Атлетико» Англиядан ғалаба билан қайтса ва «Милан» мағлубиятга учраса, италияликлар Европа лигасидан ҳам умидни узишади.

C гуруҳи: «Боруссия» Дортмунд (6) - «Аякс» (9), «Спортинг» (3) - «Бешиктош» (0)

- «Аякс» Дортмундда ғалаба қозонса, нимчоракфиналга чиқади. «Спортинг» «Бешиктош»ни мағлуб эта олмаса, Амстердам клуби дуранг натижа билан ҳам плей-офф йўлланмасини нақд қилиши мумкин.

- «Бешиктош» «Спортинг»га мағлуб бўлса, 1/8 финалга чиқа олмайди. Дуранг қайд этган тақдирда, «Боруссия» «Аякс»га ютқазмаса ҳам турк клубида имконият қолмайди.

D гуруҳи: «Шериф» (6) - «Интер» (4), «Реал» (6) - «Шахтёр» (1)

- «Шахтёр» «Реал»га ютқазса ва «Шериф» «Интер»ни мағлуб этса, Украина клуби ЕЧЛ плей-оффидан буткул умидини узади. «Кончилар» ҳар қандай ҳолатда ҳам Европа лигасида курашиш имкониятини сақлаб қолишади.

ЕЧЛ. 4-тур анонси ва тахминий таркиблари:

3 ноябрь (чоршанба)

 «А» гуруҳи

«Манчестер Сити» - «Брюгге»

Ўйин бошланиш вақти: 01:00

ТВ-трансляция: Матч Игра

«Манчестер Сити»: Эдерсон; Уокер, Рубен Диаш, Стоунз, Зинченко; де Брюйне, Родри, Гюндўған; Маҳрез, Стерлинг, Грилиш

Ўйнамайди: Ферран Торрес (жароҳат)

«Брюгге»: Миньоле; Мата, Ҳендри, Соболь, Нсоки; Сова, Ванакен, Вормер, Ритс; Ланг, де Кетеларе

Ўйнамайди: Баланта (дисквалификация)

«Лейпциг» - «Пари Сен-Жермен»

Ўйин бошланиш вақти: 01:00

ТВ-трансляция: Маҳалла

«Лейпциг»: Гулачи; Симакан, Орбан, Гвардиол; Мюкиле, Лаймер, Кампл, Анхелиньо; Нкунку; Андре Силва, Форсберг

Ўйнамайди: Бробби (мушак), Сараччи (жароҳат), Хальстенберг (жароҳат), Клостерманн (жароҳат)

«Пари Сен-Жермен»: Доннарумма; Ҳакими, Маркиньос, Кимпембе, Нуну Мендеш; Вейналдум, Данилу, Гуэй; Ди Мария, Мбаппе, Неймар

Ўйнамайди: Рамос (жароҳат), Верратти (жароҳат), Паредес (жароҳат), Месси (жароҳат)

Сўроқ остида: Мбаппе (бетоб)

«В» гуруҳи

«Милан» - «Порту»

Ўйин бошланиш вақти: 22:45

ТВ-трансляция: Спорт

«Милан»: Тэтэрушану; Калабрия, Томори, Кьер, Эрнандес; Кесси, Тонали; Салемакерс, Браим Диас, Леау; Жиру

Ўйнамайди: Флоренци (жароҳат), Меньян (жароҳат), Ребич (жароҳат), Плиццари (жароҳат), Мессиас (жароҳат)

«Порту»: Диогу Кошта; Зайду, Мбемба, Пепе, Жоау Мариу; Груич, Сержиу Оливейра, Витинья, Отавио; Луис Диас, Тореми

Ўйнамайди: Венделл (жароҳат)

Сўроқ остида: Иван Маркано (жароҳат), Урибе (жароҳат)

 

«Ливерпуль» - «Атлетико»

Ўйин бошланиш вақти: 01:00

ТВ-трансляция: Ёшлар

«Ливерпуль»: Алиссон; Александер-Арнолд, ван Дейк, Матип, Робертсон; Окслейд-Чемберлен, Ҳендерсон, Жонс; Салоҳ, Жота, Мане

Ўйнамайди: Кейта (жароҳат), Эллиот (жароҳат), Милнер (жароҳат)

Сўроқ остида: Фабиньо (жароҳат), Тьяго Алькантара (жароҳат)

«Атлетико»: Облак; Триппьер, Фелипе, Ҳименес, Эрмосо, Карраско; Коке, де Пауль, Корреа; Жоау Феликс, Суарес

Ўйнамайди: Гризманн (дисквалификация), Лемар (жароҳат), Льоренте (жароҳат)

Сўроқ остида: Кондогбиа (жароҳат)

«С» гуруҳи

«Спортинг» - «Бешиктош»

Ўйин бошланиш вақти: 01:00

ТВ-трансляция: -

«Спортинг»: Адан; Инасиу, Коатес, Феддаль; Порро, Пальинья, Матеус Нунес, Матеус Рейс; Сарабия, Паулинью, Поте

Сўроқ остида: Тьягу Томаш (жароҳат)

«Бешиктош»: Эрсин Дестанўғлу; Нейджип Уйсал, Велинтон, Монтеро, Умут Мераш; Соуза, Хатчинсон, Алекс Тейшейра, Геззаль, Лэрин; Кенан Караман

Ўйнамайди: Розье (жароҳат), Пьянич (номаълум), Н'Куду (жисмоний ҳолат), Бачуайи (жароҳат), Вида (жароҳат)

«Боруссия» Дортмунд - «Аякс»

Ўйин бошланиш вақти: 01:00

ТВ-трансляция: Спорт2

«Боруссия»: Кобель; Менье, Аканжи, Ҳуммельс, Пасслак; Витсель; Брандт, Беллингем; Ройс; Азар, Мален

Ўйнамайди: Кулибали (жароҳат), Жан (мушак), Дауд (жароҳат), Геррейру (мушак), Ҳоланд (жароҳат), Морей (жароҳат), Рейна (жароҳат), Шмельцер (жароҳат), Шульц (мушак)

«Аякс»: Пасвеер; Ренс, Тимбер, Мартинес, Блинд; Альварес, Бергхейс, Гравенберх; Антони, Алле, Тадич

Ўйнамайди: Клайбер (жароҳат), Стекеленбург (жароҳат)

Сўроқ остида: Мазрауи (бетоб), Лабиад (бетоб)

«D» гуруҳи

«Реал» - «Шахтёр»

Ўйин бошланиш вақти: 22:45

ТВ-трансляция: Маҳалла

«Реал»: Куртуа; Карвахаль, Эдер Милитао, Алаба, Менди; Кроос, Каземиро, Модрич; Винисиус, Бензема, Азар

Ўйнамайди: Бейл (жароҳат), Себальос (жароҳат)

Сўроқ остида: Диас (бурун), Вальверде (жароҳат), Родриго (жароҳат)

«Шахтёр»: Пятов; Додо, Марлон, Матвиенко, Исмаили; Майкон, Степаненко, Марко Антонио; Тете, Фернандо, Соломон

Ўйнамайди: Жуниор Мораэс (жароҳат), Траоре (жароҳат), Педриньо (жароҳат), Коноплянка (номаълум)

«Шериф» - «Интер»

Ўйин бошланиш вақти: 01:00

ТВ-трансляция: Спорт

«Шериф»: Атанасиадис; Фернандо, Арболеда, Дуланто, Кристиано; Аддо, Тилль; Траоре, Коловос, Кастаньеда; Жасур Яхшибоев

Ўйнамайди: Николов (бел), Янсане (мушак), Киабу (мушак)

Сўроқ остида: Бруно (мушак)

«Интер»: Ҳанданович; Шкриниар, де Врей, Бастони; Дармиан, Барелла, Брозович, Чалханўғлу, Перишич; Жеко, Лаутаро Мартинес.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар