Гасперини: «Роналдунинг Италиядан кетганидан афсусдаман»
Сешанба, 02 Ноябр
1924
Фото: Getty Images

«Аталанта» бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида фикрларини билдирди.

«Роналду «Манчестер Юнайтед»да ҳам ўзини яхши кўрсатмоқда. У Италия А Серияси учун ҳам кўп нарса берганди. Шахсан мен Роналдунинг Италиядан кетганидан афсусдаман. Италия чемпионатида жаҳоннинг энг яхши ўйинчиларга қарши тўп суриш менга ёқади. Криштиану Италия чемпионати ўсишига таъсир қилди», — дея Гасперини сўзларини келтирмоқда Football Italia.

Маълумот учун, ЕЧЛ 4-тури доирасидаги «Аталанта» - «МЮ» учрашуви бугун, 2 ноябрь куни соат 01:00да бошланади. Дастлабки ўзаро ўйинда Роналдунинг голи «МЮ»га ғалаба (3:2) келтирганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар